Бухорода ота алимент тўлови ўрнига фарзанди учун уй ва Nexia-2 совға қилди
Бухоролик ота алимент қарздорлигидан муддатидан олдин қутулиш учун фарзандига Nexia-2 автомобили ва уй ҳадя қилди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси ахборот хизмати Kun.uz’га маълум қилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 октябрдаги 808-сонли қарори билан тасдиқланган «Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек, алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисида Низом» алиментдан қарздор фуқаролар учун қарздорликни олдиндан тўлаши учун имконият яратмоқда.
Мажбурий ижро бюросининг Бухоро шаҳар бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг 2019 йил 10 июндаги суд буйруғига асосан қарздор У.А.дан ундирувчи Г.А. фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзанди М.А.нинг моддий таъминоти учун қарздорнинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа турдаги барча даромадларининг тўртдан бир қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисида ижро ҳужжатига кўра, қарздор У.А.нинг 2021 йил 1 феврал ҳолатида алиментдан 13 млн 142 минг сўм қарздорлиги мавжуд бўлган.
Давлат ижрочиси томонидан алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек, алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисида тартиб тушунтирилгач, қарздор У.А. ижро ҳужжати бўйича алимент олувчи (вояга етмаган М.А.)га унинг 18 ёшга тўлгунга қадар ўзининг номида бўлган Nexia-2 русумли автомашинани ўзаро нотариал келишув орқали ҳамда Бухоро шаҳар Т.Фароғий кўчасидаги 2 хонали квартирани ҳадя шартномаси асосида ўтказиб берган.
Шундан сўнг, давлат ижрочиси томонидан қарздор У.А.га белгиланган барча чекловлар бекор қилиниб, алимент билан боғлиқ ижро ҳужжатлари амалда тамомланган.
«Алимент тўловчи қарздор оталар У.А.нинг ҳаракатларидан ўзларига тўғри хулоса чиқариб олишади, деб умид қиламиз», дейилади МИБ ахборот хизмати маълумотида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бошқа бир бухоролик ота 3 фарзандли бир аёлига 537 млн, 2 фарзандли иккинчи аёлига 274 млн тўлаб бергани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
16:17 / 02.11.2024
Андижонда ишчидан алиментдан қарзини ушлаб қолмаган фермер жаримага тортилди
17:12 / 30.10.2024
Алиментдан қочиб юрган отани “илинтирган” ходим – МИБ операцияси тафсилотлари
12:30 / 24.09.2024
Ўзбекистонда алимент тўловлари ошади
11:45 / 12.09.2024