Жаҳон | 17:01 / 22.02.2021
4527
1 дақиқада ўқилади

АҚШнинг бош инфекционисти 2022 йилда ҳам тиббий ниқоб тақишга тўғри келиши мумкинлигини айтди

Экспертнинг фикрича, мамлакатда касаллик авж олиши ҳолатлари анча муддат сақланиб қолиши мумкин.

Фото: AP Photo/Alex Brandon

АҚШ ҳукуматининг юқумли касалликлар бўйича бош эксперти доктор Энтони Фаучи америкаликлар 2022 йилда ҳам тиббий ниқоб тақишларига тўғри келиши мумкинлигини айтди, деб хабар бермоқда Reuters.

Унинг сўзларига кўра, АҚШ аҳолиси келгуси йил ҳам тиббий ниқоб тақишга кўникишларига тўғри келиши мумкин.

Экспертнинг фикрича, мамлакатда касаллик авж олиши ҳолатлари анча муддат сақланиб қолиши мумкин. Вазиятни ўнглашга оммавий эмлаш ёрдам беради. Фаучи кенг миқёсдаги эмлаш кампанияси бошланганидан кейингина санитар чекловларни олиб ташлашга киришиш мумкин деб ҳисобламоқда.

 "Тиббий ниқоблардан фойдаланиш вируснинг тарқалиш суръатига қараб 2022 йилда ҳам сақланиб қолиши мумкин", - деди Фаучи.

Маълумотларга кўра, АҚШда коронавирус юқтириш билан боғлиқ ҳолатлар сони 28,7 миллиондан ошган, 511,1 мингдан ортиқ киши касалликдан вафот этган.

Мавзуга оид