Жаҳон | 15:51 / 24.02.2021
3214
1 дақиқада ўқилади

Гана COVAX дастури бўйича вакцина етказиб берилган илк мамлакат бўлди

COVAX’нинг вазифаси 2021 йил охиригача ЖССТ томонидан тасдиқланган 2 миллиард доза хавфсиз ва самарали вакцинани тақсимлашдан иборат.

Фото: EPA

Гана COVAX дастури бўйича вакцина олган дунёдаги биринчи мамлакат бўлди.

Гана биринчи босқичда 600 минг доза AstraZeneca вакцинасини олади.

"Биз Гана COVAX механизми доирасида дунёда биринч бўлиб коронавирусга қарши вакцина олганидан хурсандмиз", - дейилади Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва ЮНИСЕФ баёнотида.

ЖССТнинг маълумот беришича, пандемия бошланганидан буён Ганада коронавирус юқтириш билан боғлиқ 80,7 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилган, 850дан ортиқ киши вафот этган.

COVAX’нинг вазифаси 2021 йил охиригача ЖССТ томонидан тасдиқланган 2 миллиард доза хавфсиз ва самарали вакцинани тақсимлашдан иборат. Бундай вакциналар барча қатнашчи давлатлар ўртасида уларнинг аҳоли сонига мутаносиб ҳолда тенг тақсимланади.

Мавзуга оид