Жамият | 11:43 / 25.02.2021
3788
1 дақиқада ўқилади

Навоий халқаро аэропорти МДҲ аэропортлари ассоциацияси томонидан тақдирланди

Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги мамлакатлари аэропортлари фаолиятини мувофиқлаштириш учун 1990 йилда тузилган «Аэропорт» нодавлат-нотижорат ташкилоти 2020 йилги пандемия шароитида юқори кўрсаткичларга эришгани ва ҳудуд иқтисодиётига қўшган улкан ҳиссаси учун Навоий халқаро аэропортини фахрий ёрлиқ билан тақдирлади.

Аввалроқ Kun.uz сайти Навоий халқаро аэропортини 10 ой давомида (2020 йилнинг ноябр ойигача) вақтинча бошқарган Алишер Қличев билан суҳбат ўтказиб, унда аэропорт эришган салмоқли натижалар, ижобий ўзгаришларга олиб келган омиллар таҳлил қилинганди. Хусусан, аэропорт жамоасининг маиший муаммоларини ҳал қилиш, уларнинг дардини эшитишнинг ўзи жамоани жипслаштиргани, алал-оқибат жамоа бир оиладек бўлиб фаолият юрита бошлашгани ҳақида сўз борган эди.

Алишер Қличев

Шу билан бирга, Алишер Қличев билан тузилган меҳнат шартномаси тугагани заҳоти у ишдан олингани, аэропорт жамоаси Қличевни аэропорт раҳбарлигида қолдиришни сўраб юқори идораларга мурожат этгани ҳақида ёзилганди.

Мавзуга оид