Самарқанддаги савдо марказида хотини ва бир эркакни ўлдирган шахс 22 йилга қамалди
Самарқанд шаҳридаги савдо маркази ҳудудида хотинини хиёнатда гумонсираб, уни ва у билан бирга бўлган эркакни пичоқлаб ўлдирган шахсга 22 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
2020 йилнинг 20 ноябрида соат 18:00 атрофида Паст Дарғом туманидан бўлган шахс Самарқанд шаҳрининг Мирзо Улуғбек кўчасида жойлашган савдо маркази ҳудудида қотиллик содир этганди. У ўз хотинини ва у билан бирга бўлган эркакни савдо марказида пичоқлаган, жабрланганлар ўткир қон йўқотиши натижасида воқеа жойида вафот этганди.
Шу кунларда мазкур иш юзасидан олиб борилган тергов ҳаракатлари якунланиб, иш судда кўриб чиқилди. Жиноятчи Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «а» ва «ж» бандлари (икки ёки ундан ортиқ шахсни ўта шафқатсизлик билан қасддан ўлдириш) билан айбли деб топилиб, 22 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
Жазо муддати 2020 йил 20 ноябр кунидан бошлаб ҳисобланиши маълум қилинди.
Мавзуга оид
23:25 / 22.12.2024
Россияда сафар сумкаси ичидан ўзбекистонлик аёлнинг жасади топилди
18:43 / 20.12.2024
Google Maps фотосурати Испаниядаги қотилликни очишга ёрдам бериши мумкин
16:51 / 16.12.2024
Конибодомда яна тўрт кишининг жасади топилди
20:01 / 13.12.2024