Жаҳон | 19:12 / 26.02.2021
7420
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистонда коронавирусга қарши эмлаш ниқоби остида одамларда янги дори синаб кўрилгани маълум бўлди

Қайд этилишича, бир неча кун аввал шаҳар марказига фургон келган ҳамда барча хоҳловчиларга коронавирусга қарши эмланиш ва эмланганлик учун 750 рупий пул олиш таклиф қилинган. 

Фото: T. Narayan/Bloomberg

Ҳиндистоннинг Бхопал шаҳрида коронавирусга қарши эмлаш ниқоби остида одамларда янги дори воситаси синаб кўрилгани маълум бўлди, деб хабар бермоқда CNN.

Қайд этилишича, бир неча кун аввал шаҳар марказига фургон келган ҳамда барча хоҳловчиларга коронавирусга қарши эмланиш ва эмланганлик учун 750 рупий (10 долларга яқин) пул олиш таклиф қилинган.  

Орадан бир неча кун ўтгач, маҳаллий аҳоли фаоллардан улар аслида эмланмагани, балки маҳаллий вакциналардан бирининг синовида қатнашишганлигини билишган. 

"Пул беришгани учун эмланишга рози бўлгандим, ҳар ҳолда 750 рупий. Барибир ҳаммамиз ўламиз", деди эмланганлардан бири.

Маълумот берилишича, ушбу ҳудудда кўпчилик локдаун вақтида ишсиз қолган, таклиф қилинган 10 доллар эса уларнинг бир кунлик иш ҳақидан икки баравар кўп.

Мавзуга оид