Freedom House Ўзбекистонни «эркин бўлмаган» мамлакатлар қаторида қолдирди
Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ташкилот Freedom House 2020 йил якунлари бўйича жаҳон мамлакатларининг эркинлик даражасига оид анъанавий йиллик ҳисоботини эълон қилди. Янги рейтингда Ўзбекистондаги эркинлик даражаси 100 баллдан 11 баллга баҳоланган ва Ўзбекистон «эркин бўлмаган» мамлакатлар қаторида қолган.
Ўзбекистондаги сиёсий ҳуқуқлар энг юқори 40 баллдан 2 баллга, фуқаролик эркинликлари эса энг юқори 60 баллдан 9 баллга, жами 11 баллга баҳоланган. Шунингдек, интернет эркинлиги бўйича ҳам Ўзбекистон 100 баллдан 27 балл тўплаб интернети эркин бўлмаган мамлакатлар қаторидан жой олган.
2019 йил якунлари бўйича ҳам Ўзбекистон 100 баллик шкалада 10 балл тўплаб, «эркин бўлмаган» давлатлар қаторидан жой олганди.
2020 йил якунлари бўйича рейтингда энг юқори ўринларни максимал 100 балл билан Европа давлатлари Финляндия, Норвегия ва Швеция эгаллаган. Энг паст натижаларни эса Тибет ва Сурия 1 балл билан, Туркманистон, Эритрея, Жанубий Судан (2 баллдан) ва Шимолий Корея (3 балл) эгаллаган.
Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари - Тожикистон (8 балл), Қозоғистон (23 балл) ва Қирғизистон (28 балл) ҳам «эркин бўлмаган» мамлакатлар қаторига киритилган. Қирғизистон ўтган йили қисман эркин бўлган давлатлар қаторида эди. Лекин Freedom House ўтган йилги парламент сайловларида фуқароларнинг сиёсий ҳуқуқлари бузилиши ортидан мамлакат рейтингини тушириб юборди.
Осиё қитъасида Жанубий Корея, Япония ва Мўғулистон эркин мамлакатлар сифатида қайд этилган.
Freedom House’нинг анъанавий тадқиқоти бу йил 195та мамлакат ва 15та ҳудудни қамраб олган. 82та давлат ва 1та ҳудуд (картада яшил) тўлиқ эркин, 59та давлат ва 4та ҳудудда (сариқ) қисман эркинлик бор. 54та давлат ва 10та ҳудуд (бинафшаранг) эса эркин бўлмаганлар қаторига киритилган.
Мавзуга оид
18:39 / 19.12.2024
Қирғизистонда милиция ходимларини суратга олишни тақиқловчи қонун лойиҳаси қабул қилинмади
15:08 / 13.12.2024
Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов иқтисодчи Отабек Бакиров устидан ҳуқуқ органларига ариза берди
14:56 / 10.12.2024
Кун сўрови: Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини қайси ташкилотлар ҳимоя қилади?
22:33 / 02.12.2024