Халқаро индексда Ўзбекистон суд тизимидаги муаммолар саналди. Олий суд ундаги фақат ижобий кўрсаткичларни эътироф этди
Ўзбекистон халқаро Мерос жамғармаси (The Heritage Foundation) томонидан юритиладиган Иқтисодий эркинлик индексининг (Index of Economic Freedom) 2021 йилдаги рейтингида 58,3 балл тўплаб 108-ўринда қайд этилди. 2020 йилда 57,2 балл билан 114-ўрин банд қилинганди.
Рейтинг ташкилотчиларининг фикрича, мамлакат умумий кўрсаткичи суд тизимидаги самарадорлик ошгани ҳисобига 1,1 баллга кўтарилган. Шу билан бир қаторда, Ўзбекистон Осиё-Тинч океани ҳудудидаги 40та давлат ичида 21-ўринни эгаллаган. Мамлакатнинг иқтисодий эркинлик кўрсаткичлари эса жаҳондаги ва ҳудудий ўртача кўрсаткичлардан ҳам пастроқдир.
Ўзбекистон иқтисоди бу йил ҳам «асосан эркин бўлмаган» (mostly unfree) даражасида қолган.
«Аммо ҳукумат 2020 йилда давлат институтларини ислоҳ қилиш, қонун устуворлигини таъминлаш, суд тизимини ислоҳ қилиш, банк ва молиявий секторларни мустаҳкамлаш, инвестицияларни жалб қилиш учун хусусий мулк дахлсизлиги ва давлат аралашувини камайтириш каби ислоҳотларни ўз ичига олган янги ривожланиш стратегиясини эълон қилди. Агар бу ислоҳотлар муваффақиятли амалга ошса, Ўзбекистон (иқтисоди) ўртача эркин давлатлар қаторига кўтарилиши мумкин», дейилади ҳисоботда.
Шунингдек, ҳисоботда қишлоқ хўжалигига тегишли ерлар ҳали ҳам давлат мулки бўлиб қолаётгани, лекин 2020 йилда қабул қилинган қонун қишлоқ хўжалигига тааллуқли бўлмаган ер участкаларини хусусийлаштиришга рухсат бергани қайд этилган.
«Мулкка бўлган эгалик ҳуқуқига умуман олганда амал қилинмоқда, лекин кенг тарқалган коррупция туфайли бу ҳуқуқ мустаҳкам эмас. Суд тизими мустақил, аммо унга ҳукуматнинг аралашуви ва коррупция одатий ҳисобланади. Бюрократия туфайли коррупция ва порахўрлик кенг тарқалган, ҳамма жойда коррупция мавжуд», дейилади ҳисоботда.
Ўзбекистон Олий суди ушбу индексда эътироф этилган кўрсаткичларнинг Суд фаолияти самарадорлигига доир ижобий қисмларини эълон қилди. Аммо Олий суд ҳисоботнинг юқорида қайд этилган «суд тизимига ҳукуматнинг аралашуви ва коррупция одатий ҳол» эканлигига доир қисмларини тушириб қолдирган.
Мавзуга оид
16:19 / 24.12.2024
Танқиддан сўнг: 2 боланинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди
21:28 / 18.12.2024
Гулистон ИИБ ТБ фуқаролик низосидан жиноят иши “ясади”. Терговчи янги йилни иссиқ уйида, 50 ёшли аёл эса Россия ҳибсхонасида кутиб оладими?
21:02 / 12.12.2024
Янгийўлда 5 болани босиб кетиб, икки нафарининг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи ахлоқ тузатиш жазосини олди
15:29 / 11.12.2024