Жаҳон | 10:25 / 07.03.2021
3543
1 дақиқада ўқилади

Коронавирусга қарши эмланмагани сабабли Pfizer раҳбарининг Исроилга сафари қолдирилди

Коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиққан Pfizer компанияси бош директори Альберт Бурла коронавирусга қарши вакцинанинг иккинчи дозасини олмагани сабабли Исроилга киритилмади.   

Фото: REUTERS/Tom Brenner

Jerusalem Post нашрининг хабар беришича, Бурла вакцинанинг биринчи дозасини олган, бироқ иккинчисини олишга улгурмаган. Таъкидланишича, компаниянинг Исроилга ташриф буюрган делегация аъзоларидан бирортаси тўлиқ эмланмаган бўлган. Бурла иккинчи дозани олишда нима учун ҳаяллагани ҳақидаги саволга вакцинага ундан муҳтожроқ одамлар борлиги сабабли “навбатсиз” эмланишни истамаганини айтган.

6 март куни Исроил ҳукумати карантиндан чиқишнинг 3-босқичига ўтишни тасдиқлаган. Жумладан, муайян чекловлар билан ресторанлар, банкет заллари, театрлар, стадионлар фаолиятига рухсат берилади. Бундан ташқари, ёпиқ жойларда кўпи билан 500, очиқ жойларда эса 750 одам иштирокида маданий, спорт ва оммавий тадбирлар ўтказиш мумкин бўлади.  

Мавзуга оид