Термизда ҳарбий қисмга ишга киритиш учун 3 минг доллар сўраган шахс қўлга олинди
У ўзини Сурхондарёдаги ҳарбий қисмлардан бирида юқори лавозимда ишловчи ходим сифатида таништирган.
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятчиликка қарши курашиш департаментининг маълум қилишича, термизлик эркак 2 кишини ҳарбий қисмга ишга жойлаштириб қўйишига ишонтирган. У ўзини вилоятдаги ҳарбий қисмларнинг бирида юқори лавозимда ишловчи ходим сифатида таништирган ва «хизмати» эвазига 3 000 доллар сўраган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда гумонланувчи келишилган пулнинг 400 долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
«Мазкур ҳолат юзасидан гумонланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик), 211-моддаси (Пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», дейилади департамент хабарида.
Аввалроқ Миллий гвардияга ишга киритиб қўйиш учун 27 500 доллар, ДХХга ишга киритиб қўйиш учун 5000 доллар, қамоқхонага ишга жойлаштириб қўйиш эвазига 2000 доллар сўраган шахслар ушланган эди.
Мавзуга оид
19:30 / 14.10.2024
«Толибон» Ўзбекистондан «Термиз» чегара бозорида мусиқа қўймасликни сўради – ОАВ
15:04 / 29.08.2024
Термизда Афғонистон билан савдо ва логистика тартибини соддалаштириш мақсадида халқаро савдо маркази очилди
15:12 / 27.08.2024
Термизда илк бор Ўзбекистон ва Афғонистон клублари халқаро ўртоқлик ўйинида майдонга тушишди
18:27 / 19.08.2024