Ўзбекистон | 21:02 / 11.03.2021
3507
1 дақиқада ўқилади

Йил бошидан буён 153 та корхона стандартларсиз маҳсулот чиқараётгани аниқланди

Фото: Ўзстандарт

«Ўзстандарт» агентлиги ҳузуридаги департамент ходимлари 2021 йилнинг ўтган даврида ўтказган ўрганишлар натижасида 1024 та корхонадан 153 тасида меъёрий ҳужжатларсиз, стандартлар жорий этилмасдан маҳсулот ишлаб чиқарилаётгани маълум бўлди.

«Мисол учун, ўрганилган 391 та озиқ-овқат саноати корхоналаридан 60 тасида, 189 та енгил саноат корхоналаридан 58 тасида, 136 та қурилиш маҳсулотлари корхоналаридан 23 тасида, 136 та қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари корхоналаридан эса 9 тасида стандартлар жорий этилмагани аниқланди», – дейилади агентлик ахборотида.

Қўшимча қилинишича, мазкур корхоналарга халқаро стандартларни жорий этишнинг аҳамияти юзасидан тавсия ва амалий кўмак берилган, корхоналар зарурий стандартлар, жумладан халқаро стандартлар билан таъминланган.

Мавзуга оид