Фермер хўжаликнинг 7 гектар ерини 500 млн сўмга сотмоқчи бўлганлар ушланди
Навоий вилоятида фермер хўжалиги раиси ва унинг шериги хўжалик тасарруфидаги, пахта ва ғалла экиб келинган 7 гектар ерни 500 млн сўмга сотиб юбормоқчи бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Навоийлик фуқаро О.Р. ҳамда ҳудуддаги фермер хўжаликларидан бирининг раҳбари Ю.К. пахта ва ғаллачилик йўналишидаги ер майдонининг 7 гектарини боғдорчилик фаолияти билан шуғулланиш учун 500 млн сўмга ўзга шахсга ҳокимлик қарорини чиқариб бермоқчи бўлди.
Улар Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда ДХХнинг Навоий вилояти бошқармалари томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда ўз «хизматлари» учун олдиндан 1 000 доллар ва 239,5 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан О.Р. ва Ю.К.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Олдинроқ Навоийда қарийб 1 гектар ерни 30 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланган эди.
Мавзуга оид
14:11 / 11.11.2024
Навоийда Nexia ва Exeed тўқнашиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди
11:09 / 08.11.2024
Андижонда коттежлар қуриш учун ер ҳужжатини расмийлаштириб бериш эвазига 230 минг доллар талаб қилган шахс ушланди
10:19 / 08.11.2024
“Таниш-билиш ўтмайди” – Кадастр агентлиги директори ерга эгалик ҳуқуқини олишда фирибгарларга алданмасликка чақирди
12:32 / 06.11.2024