Ўзбекистон | 18:39 / 16.03.2021
53220
1 дақиқада ўқилади

Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди

«Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида»ги Қонунига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги Қонун лойиҳаси эълон қилинди. Қонун лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди.

Лойиҳага кўра, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси 28 ҳарф ва 1 та ҳарфлар бирикмасидан иборат бўлади. Эндиликда ушбу ўзбек-лотин алифбосидаги кўпчилик томонидан мунозарали деб ҳисобланган o‘, g‘ ҳарфлари, шунингдек, sh, ch қўшҳарфлари янгича кўринишларда ёзилади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Мавзуга оид