Ўзбекистон | 16:05 / 16.03.2021
32314
1 дақиқада ўқилади

Тошкентнинг учта туманидаги барча мактаблар онлайн режимга ўтказилди

16 мартдан Тошкент шаҳрининг учта тумани - Юнусобод, Мирзо Улуғбек ва Чилонзор туманларидаги барча мактаблар онлайн режимга ўтказилди.

«Тошкент шаҳрида коронавирус инфекцияси янги штаммлари кенг тарқалишининг олдини олиш бўйича Тошкент шаҳар штабининг йиғилишида пойтахтнинг Юнусобод, Мирзо Улуғбек ва Чилонзор туманларидаги барча умумтаълим мактабларида 16 мартдан бошлаб ўқув режасида белгиланган таътилга қадар онлайн ўқитиш режимига ўтиш белгилаб берилди.

Ушбу туманларда фаолият олиб бораётган нодавлат ва хусусий таълим ташкилотларига ҳам 16 мартдан бошлаб ўқув режасида белгиланган таътилга қадар онлайн ўқитиш режимига ўтиш тавсия қилинди», дейилади ССВ матбуот хизмати хабарида.

Бундан олдинроқ Тошкент шаҳрида коронавирус аниқланаётган мактаблар карантинга ёпилиши хабар қилинганди. Маълумотларга кўра, пойтахтда 10 март кунигача 77та мактабда ўқувчилар ва ўқитувчилар орасида коронавирусдан касалланиш ҳолатлари аниқланганди.

Мавзуга оид