Жамият | 20:19 / 19.03.2021
1793
1 дақиқада ўқилади

Андижонда велосипедлар учун махсус йўлакчалар қурилмоқда

Одатда велосипедлар катта йўл ёқасида ёки пиёдалар йўлагида ҳаракатланар эди. Бу эса турли хилдаги автоҳалокатларга сабаб бўлмоқда. 

Андижон вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Андижон вилояти ҳокимлиги Ахборот хизматининг хабар беришича, ҳозирда Андижон шаҳар ҳудудида велосипедлар учун маҳсус йўлаклар барпо этилмоқда.

"Андижон шаҳри биринчи кичик даҳасида 1650 метр қизил рангдаги вело йўлакчалари қуриб битказилган бўлса, Андижон шаҳрининг иккинчи кичик даҳасида эса 1190 метр яшил рангдаги вело йўлакларида иш олиб борилмоқда. Учинчи, тўртинчи ва бешинчи кичик даҳалардаги вело йўлаклари ҳам ўзгача рангларда бунёд этилиши режалаштирилмоқда. Тез кунларда ишлар якунига етказилиши кўзда тутилган, - деб ёзилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Наврўз байрами арафасида Андижон - Хонобод йўналишида темирйўл қатнови йўлга қўйилган эди.

Мавзуга оид