Бош прокурорнинг ўзи Тошкент вилоятида қонун йўқ экан деб айтяпти – Президент ҳудуддаги коррупция ҳолатларига тўхталди
Президент Шавкат Мирзиёев Нурафшон шаҳрида халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси вақтида ҳудуддаги коррупция ҳолатлари тўғрисида гапирди.
«Бош прокурорнинг ўзи вазиятни ўрганиб менга айтди – «Тошкент вилоятида қонун йўқ экан, ҳеч нарсадан қўрқмай қўйишибди», – деди.
Қаранг, бир ноинсоф депутатликка сайланиш учун 3 минг доллар пора берибди. Бундай ҳолатларга жуда кўп дуч келяпмиз. Тўғри, бир вақтлар қамайвериб барака топмадик. Лекин бу қонунни оёқости қилиш дегани эмас. Бундай қилишга ҳеч кимга йўл қўймайман.
Ҳозирча арқонни узун ташлаб турибман, лекин менда ҳамма маълумотлар бор», – дея давлат раҳбарининг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Бундан аввалроқ давлат раҳбари вилоятнинг собиқ ҳокими Рустам Холматовнинг ишдан кетиш масаласига тўхталиб, у ўзи вилоятни бошқара олмаётганини тан олиб ариза ёзгани, ҳудуддаги ўрта бўғиндаги ва бошқа раҳбарлар масъулиятни ўзига олмаслигини айтиб ўтганди.
Мавзуга оид
16:16 / 24.12.2024
Ўзбекистон ва Озарбойжон президентлари телефон орқали суҳбатлашди
09:27 / 24.12.2024
Шавкат Мирзиёев Россияга ташриф буюради
20:43 / 23.12.2024
Қорақалпоғистонда қишлоқ хўжалиги, саноат ва туризмни ривожлантириш бўйича лойиҳа офиси ташкил этилади
23:07 / 21.12.2024