Ўзбекистон | 08:02 / 19.03.2021
4923
1 дақиқада ўқилади

Навоийда газ таъминоти корхонаси манфаатларига 1 млрд сўм зарар етказилгани фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан терговга қадар текширувлар ўтказилган.

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабарига кўра, Навоий шаҳрида фаолият юритувчи “Sh.B.” ҳамда “N.G.” МЧЖга қарашли оҳак ишлаб чиқариш цехларида ўрнатилган газ ҳисоблаш ускунаси кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида ташқаридан қасддан шикаст етказилиб (1,5 мм ҳажмда тешик ҳосил қилиш орқали), табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани натижасида, ҳудудий газ таъминоти корхонаси манфаатларига “Sh.B.” МЧЖ томонидан 985,7 млн сўм ва “N.G.” МЧЖ томонидан 130,2 млн зарар етказилгани аниқланган.

Ҳисоб-китобларга кўра, ноқонуний фойдаланилган табиий газ 1 ой давомида 1 858та хонадонни узлуксиз табиий газ билан таъминлашга етиши маълум бўлган. 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид