Италия инқирозга қарши кўп миллиард евролик пакет қабул қилди
Италия ҳукумати иқтисод, ижтимоий сектор ва соғлиқни сақлаш тизимининг коронавирус пандемия оқибатлари билан курашиши учун 32 миллиард евро ажратади. Ҳукуматнинг бу қарори ҳақида мамлакат бош вазири Марио Драги 19 март куни Римда бўлган матбуот анжуманида эълон қилди.
«Барчага тезда ва кўп пул бериш», дея унинг сўзлари мағзини келтирган La Repubblica.
Инқирозга қарши курашиш пакетидан 8 миллиард евро ижтимоий ёрдамга сарфланиши кутилмоқда. 5 миллирад евро эса, вакцинация кампаниясини молиялаштириш ва соғлиқни сақлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш учун йўналтирилади.
Айни дамда 11 миллиард евро коронавирус пандемиясидан кўпроқ жабр кўрган Италия корхоналарига ажратилади. Ундан ташқари, солиқ тўловчиларнинг муайян гуруҳининг солиқ қарзларидан воз кечилади.
Марио Драги, шунингдек, мартда шартномаси тугаган ходимларни ишдан бўшатишни тақиқлаб, июнгача ушлаб туриш кераклигини айтган.
Пандемия туфайли Италия иқтисоди Иккинчи жаҳон урушидан бери энг қийин рецессияни бошдан кечирмоқда. 2020 йилда мамлакат ЯИМи 8,9 фоизга қисқарган ва ярим миллионга яқин киши ишсиз қолган.
Марио Драги AstraZeneca ва «Спутник V» вакциналари ҳақида
Булардан ташқари, Драги матбуот анжуманида эпидемиологик вазият барқарорлашиши билан мактаблар биринчилардан бўлиб очилишини айтган ва AstraZeneca вакцинаси билан эмланиш нияти борлигини билдирган.
Шунингдек, Италияда миллий даражада қўллаш учун «Спутник V» вакцинасини рўйхатдан ўтказиш имконияти кўриб чиқилаётганини маълум қилган.
«Агар Евроиттифоқ олдинга юрса – яхши. Йўқ бўлса биз бошқа йўлни танлаймиз», деган Драги. У Германия канцлери Ангела Меркел ҳам шу позицияда эканини эслатиб ўтган.
Мавзуга оид
22:08 / 15.11.2024
Алп тоғларида туристлар 280 млн йиллик қадимий ҳайвонлар изларига дуч келди
18:29 / 12.11.2024
Италияда 2 мингдан зиёд сохта санъат асарлари мусодара қилинди
15:17 / 11.11.2024
Италиянинг Помпей шаҳри харобаларига саёҳатчилар ташрифи чекланади
12:50 / 05.11.2024