Жамият | 15:20 / 23.03.2021
9452
1 дақиқада ўқилади

Андижон шаҳрида 4та автомобил иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Жорий йилнинг 23 март куни соат 11:30ларда, Андижон вилояти, Андижон шаҳар, Янги Ўш кўчасида жойлашган "Роҳат автосервис" биноси қаршисида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, 1978 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги "Ласетти", 1989 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги "Ласетти", 1990 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги "Лабо" ва 1994 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги "Ласетти" автомобиллари иштирокида тўқнашув юз берган.

ЙТҲ натижасида, "Лабо" русумли автомобиль ҳайдовчисига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Андижон шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, тўқнашув юзага келиш сабабларига аниқлик киритилмоқда. 

Мавзуга оид