Ўзбекистон | 00:50 / 24.03.2021
59970
2 дақиқада ўқилади

Паспорт нусхаси, 3х4 сурат ва бошқалар: давлат органлари энди сўрамайдиган 18 та ҳужжат (рўйхат)

Президент фармонига асосан, давлат органлари томонидан 18 турдаги маълумот ва ҳужжатларнинг аҳоли ва тадбиркорлардан талаб этилиши бекор қилинди.

Фото: KUN.UZ

450 дан ортиқ қонун ҳужжатида белгиланган ушбу 18 турдаги ҳужжатларни ваколатли давлат органлари «Электрон ҳукумат» платформаси орқали оладиган бўлди.

Ушбу ҳужжатларлар қуйидагилар:

  • шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси;
  • шахснинг белгиланган шаклдаги фотосурати;
  • кадастр ҳужжатлари ва уларнинг нусхалари;
  • меҳнат дафтарчалари ва уларнинг нусхалари;
  • тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларининг маълумотномалари;
  • иш ҳақи ва иш стажини тасдиқловчи архив маълумотлари;*
  • олий ва ўрта махсус таълим муассасасида ўқиганликни тасдиқловчи архив маълумотномалари.*

* Фуқароларга пенсия тайинлаш жараёнида ушбу ҳужжатни «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали олиш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда сўраш бундан мустасно.

Қуйидаги фактларни тасдиқловчи ҳужжатлар:

  • руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида туриш-турмаслиги;
  • наркология бўйича диспансер ҳисобида туриш-турмаслиги;
  • судланганлик;
  • манзил-маълумот ахбороти;
  • фуқаронинг номида шахсий уй-жой бор-йўқлиги;
  • турар жойнинг майдони;
  • солиқ қарзи бор-йўқлиги;
  • солиқ тўловчи жисмоний шахсларнинг давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилгани;
  • пенсия ва нафақа миқдори;
  • пенсия ёки нафақа олувчилар рўйхатида бор-йўқлиги;
  • никоҳ қайд этилгани, никоҳда турмаслиги ёки никоҳдан ажралгани.

Президент фармони билан жорий этилган янгилик орқали аҳолининг идорама-идора сарсон бўлиб юришининг олди олинади.

Ушбу фармонга доир бошқа янгиликлар:

Мавзуга оид