Ўзбекистон | 13:36 / 25.03.2021
10645
10 дақиқада ўқилади

«International Job Organization» ХБА масъулларига суд ҳукми ўқилди

2021 йил 23 март куни, жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида “International Job Organization – xususiy bandlik agentligi” МЧЖ масъулларига оид жиноят иши бўйича очиқ суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди. Бу ҳақда Олий суд Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик бошқармаси хабар бермоқда.

Фото: International Job Organization

Қайд этилишича, судланувчилар - Ш.Абдураҳмонов (1993 йилда Қирғизистонда туғилган, “International Job Organization – xususiy bandlik agentligi” МЧЖ таъсисчиси ва директори), Б.Очилов (1994 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, “Brand community” МЧЖ раҳбари), Г.Думанова (1971 йилда Андижон вилоятида туғилган, “International Job Organization – xususiy bandlik agentligi” МЧЖ Андижон вилояти филиали менежери), Ғ.Ҳасанов (1990 йилда Хоразм вилоятида туғилган, “International Job Organization – xususiy bandlik agentligi” МЧЖ Хоразм вилояти филиали раҳбари), Ж.Пардаев (1991 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, “International Job Organization – xususiy bandlik agentligi” МЧЖ Тайлоқ тумани филиали раҳбари), Ж.Турсунов (1992 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган, “International Job Organization – xususiy bandlik agentligi” МЧЖ Сурхондарё вилояти филиали раҳбари), Х.Уразолиев (1995 йилда Жиззах вилоятида туғилган, “International Job Organization – xususiy bandlik agentligi” МЧЖ Жиззах шаҳар филиали раҳбари), А.Шукуров (1985 йилда Навоий вилоятида туғилган, “International Job Organization – xususiy bandlik agentligi” МЧЖ минтақа куратори), Д.Исломова (1977 йилда Наманган вилоятида туғилган, “International Job Organization – xususiy bandlik agentligi” МЧЖ Наманган шаҳар филиали раҳбари), Б.Пўлатов (1995 йилда Фарғона вилоятида туғилган, “International Job Organization – xususiy bandlik agentligi” МЧЖ минтақа куратори), А.Аҳмаджонов (1995 йилда Наманган вилоятида туғилган, “International Job Organization – xususiy bandlik agentligi” МЧЖ ўқитувчиси), Ш.Носиров (1993 йилда Жиззах вилоятида туғилган, “Yarkoe Budushee” МЧЖ раҳбари), Б.Жалолов (1993 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, “JB-WORLD COMPANY” МЧЖ раҳбари) ва А.Солмонов (1981 йилда Наманган вилоятида туғилган, ишсиз)га нисбатан жиноят иши жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди судьяси А. Эргашев томонидан кўриб чиқилди.

Эълон қилинган суд ҳукмига кўра:

Ш.Абдураҳмонов Жиноят кодекси 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) билан оқланиб, Жиноят кодекси 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а”, “в” бандлари, 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) 2-қисми “б” банди, 184-моддаси (солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш) 3-қисми ва 189-моддаси (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш)да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга узил-кесил ўташ учун 9 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди;

Б.Очилов Жиноят кодекси 243-моддаси билан оқланиб, Жиноят кодекси 168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандлари ва 228-моддаси 2-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга узил-кесил ўташ учун 9 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди;

Г.Думанова Жиноят кодекси 168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандлари ва 228-моддаси 2-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга узил-кесил ўташ учун 6 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди;

Ғ.Ҳасанов Жиноят кодекси 168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандлари ва 228-моддаси 2-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга узил-кесил ўташ учун 8 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди;

Ж.Пардаев Жиноят кодекси 168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандлари ва 228-моддаси 2-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга узил-кесил ўташ учун 8 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди;

Ж.Турсунов Жиноят кодекси 168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандлари ва 228-моддаси 2-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга узил-кесил ўташ учун 8 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди;

Х.Уразолиев Жиноят кодекси 168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандлари ва 228-моддаси 2-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга узил-кесил ўташ учун 8 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди;

А.Шукуров Жиноят кодекси 168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандлари ва 228-моддаси 2-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга узил-кесил ўташ учун 8 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди;

Д.Исломова Жиноят кодекси 168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандлари ва 228-моддаси 2-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга узил-кесил ўташ учун 6 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди;

Б.Пўлатов Жиноят кодекси 168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандлари ва 228-моддаси 2-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга узил-кесил ўташ учун 9 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди;

А.Аҳмаджонов Жиноят кодекси 168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандлари ва 228-моддаси 2-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга узил-кесил ўташ учун 8 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди;

Ш.Носиров Жиноят кодекси 168-моддаси 4-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди;

Б.Жалолов Жиноят кодекси 168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандлари ва 228-моддаси 2-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга узил-кесил ўташ учун 9 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди;

А.Солмонов Жиноят кодекси 168-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорини давлат фойдасига ушлаб қолган ҳолда 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

Жиноят оқибатида 2 368 нафар жабрланувчига етказилган 17 063 069 928 сўм моддий зарар судланувчилар Ш.Абдураҳмонов, Б.Очилов, Г.Думанова, Ж.Пардаев, Х.Уразолиев, А.Аҳмаджонов, Д.Исломова, Ғ.Ҳасанов, Ж.Турсунов, А.Шукуров, Б.Пўлатов ва Б.Жалоловдан солидар тартибда ундирилиши белгиланди.

Жиноят оқибатида 6 нафар жабрланувчига етказилган 172 545 183 сўм моддий зарар судланувчилар Ш.Носиров ва Б.Жалоловдан солидар тартибда ундирилиши белгиланди.

Судланувчи Б.Жалоловдан жабрланувчи С.Ҳамидовнинг фойдасига 26 264 800 сўм ва О.Қобиловнинг фойдасига 34 669 536 сўм ундирилиши белгиланди.

Жиноят иши юзасидан хатланган 1 104 778 352 сўм пуллар ва 12 678 426 462 сўмга баҳоланган мол-мулклар пропорционал тартибда етказилган моддий зарарни қоплашга қаратилиши ҳамда ундирилиши лозим бўлган зарар миқдоридан чегирилиши белгиланди.

Мазкур жиноий иш бўйича судга раислик қилувчи томонидан манфаатдор тарафларга етказилган моддий ва маънавий зарар бўйича фуқаролик тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканликлари ҳамда судланувчиларга ва бошқа томонларга ҳукм устидан шикоят қилишнинг қонунда белгиланган тартиби ва муддати тушунтирилди, дейилади хабарда.

Аввалроқ, “International Job Organization” ХБА раҳбари устидан суд бошлангани, жабрланувчилар 2600дан ортиқ экани маълум қилинганди.

ХБА вакиллари Корея Республикаси ва Европа қитъасида жойлашган давлатларга ишга юборишни ваъда қилиб, фуқаролардан 45 млн сўмгача пул маблағларини олиб келган.

Мавзуга оид