Ўзбекистон | 10:11 / 25.03.2021
70575
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик ўсиш бўйича янги антирекорд. Яна бир бемор вафот этди

24 март куни Ўзбекистонда коронавирус билан касалланиш бўйича кунлик кўрсаткич йил бошидан бери рекорд даражага етди. 2020 йил декабридан буён илк марта кетма-кет икки кун ўлим ҳолатлари қайд этилди.

ССВ матбуот хизмати хабар беришича, кеча Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 138тага ошиб, 81 минг 816тага етган. Бу эса йил бошидан бери кузатилган рекорд кўрсаткичдир. Шунингдек, Тошкент шаҳрида кунлик касалланиш кўрсаткичлари сўнгги ойларда илк марта юздан ошди.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 3 нафари  Жиззах вилоятида,
  • 2 нафари  Наманган вилоятида,
  • 2 нафари  Самарқанд вилоятида,
  • 20 нафари Тошкент вилоятида,
  • 111 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 624 нафарга этди.

Кеча кун давомида:

  • Бухоро вилоятида 5 нафар,
  • Хоразм вилоятида 3 нафар,
  • Тошкент вилоятида 19 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 71 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 80143 (+98) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 1049 нафар бемор даволанмоқда, шундан 191 нафари оғир, 85 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзуга оид