Германия миллий жамоаси ФИФАни инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга чақирди
Германия мухлислар бирлашмаси мамлакат футбол иттифоқини Қатарда ўтадиган жаҳон чемпионатига бойкот қилишга чақирганди. Бунга сабаб сифатида Қатардаги чемпионат учун қурилаётган стадионлар курилишида кўплаб муҳожирларнинг ўлими келтирилган.
25 март куни ўтказилган ЖЧ-2022 саралашидан ўрин олган Исландияга қарши ўйинда «немис машинаси» футболчилари либосларида ёзилган ҳарфлар орқали HUMAN RIGHTS (инсон ҳуқуқлари) иборасини ёзишди. Бу ўзига хос исёндан кейин Германия жаҳон чемпионатига бойкот қилиши ҳақида гапира бошлашди.
Инсон ҳуқуқлари ҳимоясини ЖЧ-2022 саралашида қатнашаётган Норвегия миллий жамоаси ҳам талаб қилди: «Инсон ҳуқуқлари ҳимоя қилинсин. Майдонда ҳам, ундан ташқарида ҳам», деган ёзувли футболкада майдонга тушди Норвегия миллий жамоаси саралаш 1-туридан ўрин олган Гибралтарга қарши ўйинда.
Британиянинг The Guardian нашри Қатардаги стадион қурилишида муҳожирлар ноинсоний шароитда ишлаётгани ҳақида журналистик текширув эълон қилганди. Унда Қатарда жаҳон чемпионати учун стадионларни қуриш вақтида Ҳиндистон, Покистон, Непал, Бангладеш ва Шри-Ланкадан борган 6,5 мингдан ортиқ муҳожир ишчи ўлгани айтилган. Расман эса 25 нафар ишчи ҳалок бўлгани маълум. Қатардаги ишчилар яшайдиган лагерлардан мустақил журналистик суриштирув ўтказиш имконсиз, бунга уринган журналистлар таъқиб қилингани айтилади.
Мавзуга оид
15:16 / 18.07.2024
ФИФА рейтинги. Ўзбекистон бир поғона юқорилади, Испания 3-ўринга кўтарилди
22:37 / 06.05.2024
ФИФА футзал миллий жамоаларининг рейтингини янгилади: Ўзбекистон жаҳонда 11-поғонага кўтарилди
22:22 / 03.04.2024
ФИФА футзал бўйича ЖЧ-2024 қуръа ташлаш маросимини Самарқандда ўтказади
21:10 / 23.02.2024