Жамият | 17:03 / 26.03.2021
2232
1 дақиқада ўқилади

Қўшкўпир туманида спорт мактабини таъмирлашдаги талон-торожликлар фош этилди

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилояти Қўшкўпир туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда жуда катта миқдордаги талон-торожлик ҳолати аниқланди.

Жумладан, болалар ва ўсмирлар спорт мактабида амалга оширилган жорий таъмирлаш ишлари бўйича ўтказилган назорат ўлчовида «А.G’.» хусусий корхонаси ва мактаб мансабдор шахслари ҳисоб-фактураларга амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали 396,2 млн сўм бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган. 

Ҳолат юзасидан мансабдор шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид