Ўзбекистон | 11:58 / 27.03.2021
5381
6 дақиқада ўқилади
Реклама

«MJ Developers лойиҳалари Ўзбекистон ва Ҳиндистон алоқаларини мустаҳкамлайди», — Мурари Лал Жалан

Ўзбекистоннинг жадал иқтисодий ривожланиши, халқаро майдонда унинг нуфузи мустаҳкамланиши ва мамлакатнинг ҳар томонлама равнақи ҳукуматнинг оқилона ва моҳирона ҳаракатисиз мумкин бўлмаган бўлар эди.

Шунингдек, икки мамлакатнинг кўчмас мулк соҳасидаги сиёсатининг мутаносиблиги ҳам жаноб Жалан учун жуда аҳамиятлидир.

2018 йил 28 сентябрда Ўзбекистон Президентининг Ҳиндистонга расмий ташрифи вақтида MJ Developers Ўзбекистон ҳукумати билан суммаси 100 млн АҚШ долларини ташкил этадиган сармоя битимини имзолади.

Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Маниш Прабхат ва жаноб Мурари Лал Жалан Minerva City'даги Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тадбирда

«Ушбу лойиҳа нафақат фойда олиш, балки Minerva City аҳолиси учун қулай ва экологик шароитларни яратиш учун ҳам йўналтирилгандир», – дея таъкидлади Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Маниш Прабхат Minerva City'даги Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тадбирда.

Элчининг сўзларига кўра, ушбу лойиҳа Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги муваффақиятли ҳамкорликнинг намунасидир. Сармоядорлар, қурувчилар ва архитекторларнинг кучли жамоаси икки мамлакат қанчалик яқин ҳамкорлик қилишларини кўрсатиб беради.

«MJ Developers лойиҳалари Ҳиндистон ва Ўзбекистоннинг дўстлигида муҳим кўрсаткич бўлади. Нафақат маданий алоқалар, балки икки мамлакат ўртасидаги инфраструктуранинг ривожланишидаги техник ноу-хау ҳам мустаҳкамланади ва янги даражага чиқади», – деб қўшимча қилди Маниш Прабхат.

Жаноб Жаланнинг фаолияти тарихи аксарият ёш тадбиркорларга стимул бўлиб хизмат қиладиган илҳомлантирувчи ҳикоялардан биридир. Жаноб Жаланнинг фамилияси кўплаб дунёга машҳур бизнесменлар фамилияси билан тенглаша олади.

Ўсмирлик давриданоқ у отаси билан оилавий бизнес – қоғоз савдосининг ривожланиши устида иш олиб борган.

У кўплаб компанияларда ишлаган, бизнеснинг барча жиҳатларини ўрганиб, 23 ёшида умуман янги саноат – фототасвир йўналишида ўз бизнесини очишга қарор қилади.

Ёш тадбиркор ўз фотолабораториясини очади ва бу тез орада ҳақиқий ишбилармонларча ёндашуви орқали бутун Ҳиндистон бўйлаб кўплаб лабораторияларга айланади.

Ушбу даврдан Мурари Лал Жаланнинг карьераси юксак чўққи томон йўналмоқда.

90 йилларда Россиянинг иқтисодиётига ҳам ўз нигоҳини ташлаган ҳолда у ерда ҳам фотолабораториялар бизнесини йўлга қўяди.

Кейинчалик ҳаммаси бир текисда давом этади. У шубҳасиз келажакни кўра олиш қобилияти ва шаҳдам қадамлари орқали ўз шахсий бизнесининг ривожланишига йўл очди.

Тўқсонинчи йиллар сарҳадида дистрибюторлик бизнесида муваффақиятга эришган жаноб Жалан қатор мамлакатлар ва ташкилотларда ўз фаолиятини бошлайди, кейинги ўн йилликда бизнеснинг турли жабҳаларида, жумладан, БАА ва Ҳиндистоннинг кўчмас мулк бозорида ҳам иштирок этади.

Жаноб Жалан Ўзбекистонга келиш ва ўзини мамлакатдаги кўчмас мулк соҳасидаги турли-туман лойиҳаларга бахш этиш бахтига ҳам муяссар бўлди. Бугунги кунда компания республика бўйлаб 4 та йирик лойиҳани амалга оширмоқда.

Меҳмонхона лойиҳаси:

  • 5 юлдузли меҳмонхона (2,75 га), Бухоро шаҳри;

Ақлли шаҳар лойиҳалари:

  • Namangan Square (18 га), Наманган шаҳри;
  • Minerva City (100 га), Тошкент шаҳри;
  • Lake City (100 га), Тошкент шаҳри.

Лойиҳалар ўқув муассасаларини, кўнгилочар мажмуаларни, тиббиёт масканлари ва ҳоказоларни ўз ичига олади. Уларнинг барчаси халқаро стандартларга мувофиқ ва Ўзбекистон халқининг ҳаёт тарзини яхшилашга йўналтирилган. Пандемия вақтида Мурари Лал Жалан ва MJ Developers Тошкент ва Намангандаги ижтимоий ёрдамга муҳтожлар учун хайрия акциясини ўтказишганлигини ҳам таъкидлаб ўтиш муҳимдир.

MJ Developers бошқа чет эл тадбиркорларини ортда қолдириб, Ўзбекистонга анча катта маблағларни сармоя қилди ва энди Ўзбекистонда инфраструктурани ривожлантириш устида ишламоқда. Бу Ҳиндистон ва Ўзбекистоннинг қарашларини бирлаштирди.


Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва жаноб Мурари Лал Жалан Минерва Халқаро университетига тамал тоши қўйиш маросимида
Наманган вилоятининг собиқ ҳокими Хайрулла Бозоров ва жаноб Мурари Лал Жалан Namangan Square'нинг очилиш маросимида

 

Бутун дунё бўйлаб тижорат ва ижтимоий фаолият билан шуғулланиб келаётган миллиардер жаноб Жалан ўз тарихий ватани ҳақида ҳам унутгани йўқ. Яқинда Ҳиндистон жамиятини Мурари Лал Жалан томонидан Jet Airways компанияси сотиб олинганлиги ҳақидаги янгилик ҳайратга солди. Бу тариқа Жалан компанияни банкротлик ва тугатилишидан асраб қолди. Jet Airways – Ҳиндистоннинг узоқ йиллик ва бутун дунёга машҳур авиакомпанияларидан бири. Jet Airways'ни ўз портфелига қўшиши жаноб Жаланнинг ҳақиқатан кўзга кўринарли ютуғидир. Ундан ташқари Мурари Лал Жалан Ўзбекистонда турли секторларда, жумладан, тоғ-кон саноати, авиация ва молия соҳаларида ҳам ўз фаолиятини кенгайтиришни истайди.

Унинг асосий мақсади – бутун дунёда жамият ҳаётини яхшилаш. У Ҳиндистонда туғилган, БАА фуқароси, лекин ҳеч шубҳасиз дунё фуқароси деб аталишга ҳақлидир.

MJ Developers компанияси

Мурари Лал Жаланнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари:

Facebook: fb.com/murari.jalan.351

Instagram: @murarilaljalan

Twitter: twitter.com/JalanMurari

LinkedIn: linkedin.com/in/murari-lal-jalan-4988241ab

Реклама ҳуқуқи асосидa

Мавзуга оид