Ўзбекистон | 09:21 / 27.03.2021
3996
2 дақиқада ўқилади

Навоийда мактабга ажратилган кўмирни ўзлаштирган директор ва унинг шеригига суд ҳукми ўқилди

Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман суди томонидан ҳудуддаги 84-умумий ўрта таълим мактаби учун ажратилган кўмирни ўзлаштирган мактаб директори ва унинг шеригига ҳукм ўқилди. 

Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман суди судьяси Ҳабибулло Тўхтаевнинг маълум қилишича, мактаб директори Ш.Х. ва ҳудуддаги хусусий корхоналардан бирининг раҳбари бўлган Ш.Х. ўзаро жиноий тил бириктириб, мактабга 2020-2021 йил куз-қиш даври учун ажратилган 84 тонна кўмирдан 30 тоннасини талон-торож қилишган.    

«Ўзбеккўмир» АЖ «Навоий кўмир етказувчи» филиалига қарашли «Зирабулоқ» станциясидан мактаб учун 84,3 тонна кўмир олиб чиқилган. Аммо, давлат нархи 330 сўм бўлган ушбу кўмирнинг барчаси мактабга етиб бормаган. «Ишбилармонлар» унинг 30 тоннасини 16,5 миллион сўмга сотаётган вақтда Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Хатирчи туман бўлими ходимлари томонидан ушланган.

Суд ҳукми билан мактаб директори ва унинг шериги тегишли жазога тортилди.

Мавзуга оид