Ўзбекистон | 17:24 / 27.03.2021
19064
2 дақиқада ўқилади

Сирдарёда юк машиналари тўқнашди

Бугун, 27 март куни Сирдарё вилояти Сирдарё тумани ҳудудидаги йўлда иккита юк машинаси ўзаро тўқнашган. Оқибатда улардан бири ағдарилиб кетган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ хабар бермоқда.

Қайд этилишича, бугун 27 март куни соат 13:30лар атрофида, М-34 халқаро автомобиль йўлининг Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани ҳудудидан ўтган 84-километрида иккита юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган. 1992 йилда туғилган С.Я. бошқарувидаги «Камаз-5410» русумли ҳамда 1985 йилда туғилган З.Х. бошқарувида бўлган «Mercedes-Benz» русумли юк машиналари ўзаро тўқнашиб кетган. Зарб оқибатида «Камаз-5410» ағдарилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, тўқнашув натижасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Юк машиналарининг бири – ағдарилиб кетган «Камаз-5410»га жиддий зарар етган.

Хабарда маълум қилинишича, мазкур ҳодиса юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан тўқнашув сабабларига ойдинлик киритиш мақсадида суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Шунингдек, М-34 халқаро автомобиль йўлида ЙТҲ сабаб юзага келган тирбандликларни бартараф этиш чоралари кўрилган.

Мавзуга оид