Сурхондарёда 50 сотих ерни 75 миллион сўмга сотмоқчи бўлган фермер ушланди
Сурхондарё вилояти Ангор туманида ўзига тегишли бўлмаган 50 сотих ерни 75 миллион сўмга сотмоқчи бўлган фермер ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департамерти хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Ангор туманида фаолият юритувчи фермерлардан бирининг раҳбари Ч.Ў. фуқаро М.га Амузанг каналининг қирғоқ бўйи муҳофаза ҳудудига қарашли 50 сотих ер майдонини 75 миллион сўмга сотмоқчи бўлган.
Таъкидланишича, департаментнинг Ангор туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фермер 50 сотих ер майдони учун келишилган 75 миллион сўмнинг 35 миллионини олаётган вақтда ушланган. Дастлабки суриштирувда аниқланишича, фермер фуқарони сотилаётган ерда уй-жой қуриш учун ҳужжатларни расмийлаштириб беришга ишонтирган.
Маълум бўлишича, мазкур ҳолат юзасидан Ч.Ў.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
11:53 / 13.11.2024
Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Сурхондарёда сезилди
08:15 / 13.11.2024
Уч ҳудудда электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
13:36 / 06.11.2024
Сурхондарёда Cobalt'нинг газ қувурига урилиши оқибатида авария ҳолати содир бўлди
20:01 / 01.11.2024