Тошкент вилояти «СЭС» бўлим мудирлари пора билан ушланди
Эпизотик касалликлар мавжуд эмаслиги тўғрисида ижобий хулоса бериш эвазига пора талаб қилган Тошкент вилояти “СЭС” бўлим мудирлари ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда Давлат хавфсизлик хизматининг Шайхонтоҳур туман бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбир давомида, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Тошкент вилояти бошқармаси бўлим мудири Х.Ф. “X.D.” хусусий корхонасига қарашли, Ўрта Чирчиқ туманида жойлашган ер майдонидан олинган намуналар бўйича эпизотик касалликлар мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулосани ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 800 АҚШ долларини пора тариқасида олган вақтида ушланган.
Бундан ташқари, Х.Ф.нинг кўрсатувларига асосан тадбир давом эттирилганда, бошқарманинг юқумли касалликларга хулоса беришга масъул бўлими мудири Р.Х. Х.Ф.дан 400 АҚШ долларини пора тариқасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Х.Ф. ва Р.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани айтилади.
Аввалроқ, Чирчиқ давлат педагогика институти кафедра мудири 2 000 доллар билан ушлангани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
13:46
Сирдарёда ҳайдовчидан пора олган ЙПХ ходими қамалди
08:14
Тошкент вилоятида “закладчиклар” қўлга олинди
17:40 / 12.11.2024
Андижонда туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ва кадрлар бўлими бошлиғи ушланди
17:35 / 11.11.2024