Ўзбекистон | 14:54 / 30.03.2021
10000
1 дақиқада ўқилади

«Биздан фақат пахта сўраларди, халқни рози қилиш деган нарса йўқ эди» — Шуҳрат Абдураҳмонов

Андижон вилоятини 2013 йилдан буён бошқариб келаётган Шуҳрат Абдураҳмонов Kun.uz'га берган интерьвюсида Ислом Каримов ва Шавкат Мирзиёев президентлигидаги фаолиятини ўзаро таққослади.

«Буни бир оғиз ёки икки оғиз гап билан солиштириб бўлмайди. Сабаби, у даврда ҳам ишладим, бу даврда ҳам ишлаяпман. Биринчидан, у даврларда биздан сўров кам бўларди, халқни рози қилиш деган нарса йўқ эди. Асосий сўров - пахта, ғалла, пилла. Шу сўралар эди. 

Иккинчидан, ҳокимларнинг қўл-оёғи боғланган эди. Ҳар бир қадамимиз назоратда бўлган, ҳеч қандай молиявий имкониятлар йўқ эди, ҳамма нарса марказлашган. Ҳозир ҳамма соҳа ва йўналишда юз фоиз жавобгарлик ҳокимнинг бўйнида», дейди Шуҳрат Абдураҳмонов.

Унинг сўзларига кўра, ўша даврда айрим тузилмаларнинг нуфузи ҳокимлардан ҳам баланд бўлган, эркин ишлашга имкон бўлмаган.

Тўлиқ интервьюни YouTube'даги каналимизда томоша қилишингиз мумкин.

Мавзуга оид