Намангандан Жалолободга автомобиллар қатнови йўлга қўйилиши маълум қилинди
Уч ой ичида Ўзбекистоннинг Наманган вилояти ва Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти ўртасида автомобил қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда Жалолобод вилояти губернатори бошчилигида Наманганга ташриф буюрган делегацияни расмий қабул қилиш маросими вақтида Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Ибрагим Жунусов маълум қилди.
Элчининг сўзларига кўра, у элчи бўлиб иш бошлаган пайтда 4та назорат-ўтказув пункти (КПП) ишлаган бўлса, ҳозирга келиб 8та пост фаолият юритмоқда. Икки давлат раҳбарлари учрашуви давомида барча 15та назорат-ўтказув пунктларини очиш бўйича топшириқ берилганини ҳам таъкидлади.
Элчининг айтишича, давлат раҳбарлари томонидан ўтказув пунктларидан ўтаётган фуқаро паспорт текшируви учун бир ярим дақиқадан ортиқ вақти кетмаслигини таъминлаш бўйича кўрсатма берилган.
Дипломат икки тарафлама ўтказиш пункти бўйича меъёрий талаблар ҳал этилгач, Жалолобод ва Наманган ўртасида автомобиллар қатнови йўлга қўйилишини ҳам маълум қилди.
Мавзуга оид
18:49 / 20.09.2024
Қирғизистонда коррупционерлар ва уларнинг қариндошларига давлат лавозимида ишлаш тақиқланади
22:04 / 16.09.2024
Қирғизистондан Ўзбекистонга от уюрини ноқонуний ҳайдаб ўтмоқчи бўлганлар ушланди
20:33 / 14.09.2024
Водийдаги тантана, Бойсундаги мавҳумлик ва АЭС бўйича якуний битим — ҳафта дайжести
19:03 / 14.09.2024