Жамият | 22:52 / 30.03.2021
3282
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда ўз синглисини катта миқдордаги пулга чув туширган фирибгарга жиноий иш қўзғатилди

Фото: Shutterstock

Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида ўз синглисини катта миқдордаги пулга чув туширган фирибгарга жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати маълум қилмоқда.

Қайд этилишича, 2021 йилнинг 26 феврал куни Жарқўрғон тумани Сурхон соҳили маҳалласида яшовчи М.Қ. туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган. У ўз аризасида 2018 йил октябр ойида, шу туманда яшовчи акаси, А.Б. унга ёғ маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб, фойдасидан ҳар ойга 9 миллион сўмдан бериб туришини ваъда қилиб, жами 137 миллион сўм пулларини олганини, аммо берган ваъдасини бажармасдан ушбу пулларни ўзининг эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганини маълум қилган.

Таъкидланишича, 20 март куни ўз синглисидан фирибгарлик йўли билан олган пулларни узоқ вақтдан буён қайтариб бермасдан келаётган А.Б.га нисбатан жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга оид