Оммавий тартибсизликларга даъват қилганлар жиноий жавобгарликка тортилади
“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун президент томонидан имзоланди.
Адлия вазирлиги хабарига кўра, қонун билан Жиноят кодексига оммавий тартибсизликларга ва фуқароларга нисбатан зўравонлик қилишга омма олдида даъват қилганлик учун жавобгарлик киритилди.
Унга кўра, мазкур қилмишни содир этган шахслар базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан 300 бараваригача жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб ёки оммавий ахборот воситалари, телекоммуникациялар тармоқлари, интернетдан, шунингдек матнни кўпайтиришнинг босма ёки бошқа усулларидан фойдаланган ҳолда содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 бараваридан 400 бараваригача жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Бундан олдин, Ўзбекистонда президентни интернетда ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш учун жавобгарлик белгилангани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
14:55 / 22.12.2024
Жисмоний шахсларга ёввойи ҳайвонларни сақлаганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда
16:43 / 21.12.2024
Шаҳарсозликка оид қонунчилик талабларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда
15:29 / 19.12.2024
Индонезияда аёлларга нисбатан зўравонлик туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинди
13:50 / 02.12.2024