Жамият | 13:41 / 31.03.2021
3306
2 дақиқада ўқилади

 Сурхондарёда 9 марта ўғирлик қилганлар яна жиноят устида қўлга олинди

Сурхондарёда тўққиз марта ўғирлик қилган икки нафар шахс яна жиноят содир этаётганида ушланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати Kun.uz’га маълум қилмоқда.

Қайд этилишича, 2021 йил 2 январ куни Жарқўрғон тумани  Ғур-ғур маҳалласида яшовчи фуқаро С.А. ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, молхонасидан 4 бош қўйини номаълум шахслар ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Шундан сўнг, олиб борилган тергов ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни Ю.Т. исмли аёл ҳамда унинг шериги Х.А. содир этганлиги аниқланди. Жиноятчилар С.А.га тегишли бўлган 4 бош қўйни Қумқўрғон туманида яшовчи Х.А.га сотиб юборган.

Тергов давомида аниқланишича, Ю.Т. ва Х.А. жиноий тил бириктириб 9 та ҳолатда фуқароларнинг 19 бош қўйи ва 2 та сув насосини ўғирлаган. Таъкидланишича, 9 маротаба ўғирлик қилган бу икки шахс ИИБ ходимлари томонидан яна ўғирликка борган пайтда жиноят устида қўлга олинган.

Мавзуга оид