Сурхондарёда ўлдирилган аёлнинг қотили ўзининг эри экани маълум бўлди
Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида ўлдирилган аёлнинг қотили ўзининг турмуш ўртоғи бўлиб чиққан. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 2021 йилнинг 23 март куни тахминан соат 12.00 лар чамасида, Сариосиё туманининг Нилова маҳалласида яшовчи И.Қ. турмуш ўртоғи Б.Л. исмли аёлни «ҳаёт учун хавфли бўлган оғир» тан жароҳати билан Шарғун шаҳар тез тиббий ёрдам бўлимига олиб келган. Тиббий кўрикдан ўтказилганда аёл вафот этгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан 23 март куни Сариосиё туман прокуратураси томонидан жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва ИИБ ходимлари томонидан Б.Л.нинг қасддан ўлдирилганлиги ҳолати бўйича тезкор қидирув ва суриштирув ишлари олиб борилган.
Маълум бўлишича, И.Қ. ҳамда унинг турмуш ўртоғи Б.Л. ўртасида оилавий келишмовчилик бўлган. Суриштирув ва тергов давомида ушбу жиноятни И.Қ. содир этгани аниқланган. 24 март куни И.Қ. жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланиб, эҳтиёт чора сифатида қамоққа олинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
21:47 / 15.11.2024
Қотил гиёҳванд бўлган: 3 ёшли болани ўлдирган эркак устидан суд бошланди
11:53 / 13.11.2024
Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Сурхондарёда сезилди
08:15 / 13.11.2024
Уч ҳудудда электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
18:12 / 09.11.2024