Жамият | 20:57 / 01.04.2021
3651
1 дақиқада ўқилади

Жиззах шаҳар халқ таълими бўлими масъули 1 500 доллар пора олаётганда ушланди

Жиззах шаҳар халқ таълими бўлими масъули мактаблардан бирида қурилиш ишларини бажариши лозим бўлган корхонанинг ҳисобрақамига бюджетдан ажратилган пулни тушириб бериш эвазига 1 500 доллар олаётганда ушланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Жиззах шаҳар халқ таълими бўлими масъули О.А. 1 500 АҚШ долларини пора сифатида ўз хизмат хонасида олган пайтида, ички ишлар органлари ходимлари уни жиноят устида ушлаган.

Суриштирувларда аниқланишича, айбланувчи мазкур порани Жиззах шаҳридаги умумтаълим мактабларидан бирини таъмирлаш учун давлат бюджетидан ажратилган 249 миллион сўмни қурилиш корхоналаридан бирининг ҳисобрақамига ўтказиб бериш учун сўраган.

Таъкидланишича, мазкур ҳолат юзасидан О.А.га нисбатан жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. 

Мавзуга оид