Тошкент вилоятида 2 та иссиқлик электр станцияси қурилмоқда
Тошкент вилоятида умумий қуввати 470 МВт бўлган 2 та иссиқлик электр станцияси қурилмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Туркиянинг “Aksa Enerji” компанияси билан ҳамкорликда Тошкент вилоятининг қибрай туманида қуввати 240 МВт бўлган буғ-газ электр станцияси ва қуввати 230 МВт бўлган газ-поршенли электр станциясини қуриш инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати 300 миллион АҚШ долларини ташкил қилади ва “Aksa Enerji” компанияси томонидан тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига тўлиқ молиялаштирилади.
Станциялар жорий йилнинг тўртинчи чорагида ишга туширилиши режалаштирилган бўлиб, йилига 3,9 миллиард киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Ушбу лойиҳани амалга ошириш ҳисобига йилига 550 миллион метр куб табиий газ тежалади.
Аҳамиятлиси, қурилиш давомида 900 нафар ишчи-ходимлар фаолият юритади. Станциялар ишга тушгач 220 нафар янги иш ўрни яратилади.
Мавзуга оид
15:35 / 13.10.2023
Ўзбекистон атмосферасини заҳарлаётган манбалар ҳақида маълумот берилди
17:58 / 22.07.2022
Сирдарёда қуввати 1500 мегаваттли янги иссиқлик электр станцияси қурилмоқда
08:17 / 09.02.2021
Тошкент вилоятида навбатдаги иссиқлик электр станцияси қурилади
19:53 / 19.06.2017