Жамият | 21:21 / 02.04.2021
2648
1 дақиқада ўқилади

«Asaka city» мажмуасини барпо этиш учун 53,3 гектар ер ажратилмоқда — Президент қарори 

Асака тумани “Чек” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Asaka city” замонавий кўп функцияли мажмуасини барпо этиш учун 53,3 гектар ер ажратилади.

Бу — президентнинг "Андижон вилояти Асака туманини ободонлаштириш ва архитектура қиёфасини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида белгиланган.

Лойиҳани амалга ошириш учун ер майдони «Avtosanoat-Injiniring» МЧЖга ажратилади.