korzinka.uz'дан болажонларга яна бир совға – «Алиса мўъжизалар юртида» китоби! Уни қандай қилиб супер нархда харид қилиш мумкин?
korzinka.uz супермаркетлар тармоғи 1 апрелдан бошлаб «Алиса мўъжизалар юртида» китоби акциясини бошлади. Акция доирасида қўшимча воқеликка асосланган ажойиб китобни сезиларли чегирма билан бир неча баравар арзонга – бор-йўғи 39.990 сўм эвазига харид қилиш мумкин. Бунинг учун 5 фишка тўплаш зарур холос.
Қизиқиб қолдингизми? Унда қани кетдик, акция билан янада яқинроқ танишамиз!
Бу Алиса эртак китоби бошқаларидан қандай фарқ қилади?
«Алиса мўъжизалар юртида» эртагидаги қаҳрамон қизчанинг дунёни расмлар билан тасаввур қилишни яхши кўриши, хаёлоти кенг экани эсингиздами? korzinka.uz жавонларига келтирилган бу китоб ёш китобхонларга шундай ажойиб кайфият ва унутилмас онларни бахш этади. Эртак китоби саргузашт ортидан толмас қаҳрамонларининг рангбаранг тасвирларига тўла, нашр эса икки тилда – ўзбек (ўзбек тилига муаллифлик таржимаси амалга оширилди) ва рус тилларида чоп этилган.
WowBox AR иловаси (уни планшет ёки смартфонингизга юклаб олишингиз зарур) орқали эса китоб росмана мўъжизага айланади – юлдузча билан белгиланган тасвирлар ҳаракатга келади, қаҳрамонлар сиз билан суҳбатлашиб, яширин ўйинларга эга саҳифалар эса завқ улашади.
Илова ёрдамида китобни аудио талқинда ҳам эшитиш мумкин.
Акцияда қандай қилиб қатнашиш мумкин?
Китобни korzinka.uz супермаркетларидан 5 акция фишкаси тўплаб, супер нархда – 39.990 сўмга (китобнинг ўз нархи 119.990 сўм) харид қилишингиз мумкин.
korzinka.uz, Смарт ва Дисконт Олой супермаркетларидаги харид чекингизда ҳар 100 минг сўм учун сиз бир фишкани қўлга киритасиз (вилоятлардаги korzinka.uz Дисконт супермаркетларида эса ҳар 70 минг сўм учун).
Қўшимча фишкаларни қандай усулда қўлга киритса бўлади?
– Сиз korzinka.uz супермаркетларидан Valio савдо белгисининг исталган бирор маҳсулотини харид қилиш орқали ҳам қўшимча фишкага эга бўлишингиз мумкин*.
Valio компанияси акция ҳамкори ҳисобланади.
– Харидингизга тўлов қилишда korzinka.uz иловасидан фойдалансангиз, сизга қўшимча фишка совға қилинади ва фишкалар илованинг ўзидаёқ жамғарилишни бошлайди (виртуал фишкаларни жисмонийси билан бирга ишлатиб бўлмайди). Иловада 5 фишкани тўпласангиз, сизга бир марталик махсус промокод юборилади ва у билан сиз китобни супер нархда харид қиласиз. Иловани эса ҳозироқ бу ердан юклаб олишингиз мумкин.
«Алиса мўъжизалар юртида» акцияси тўғрисида батафсил маълумот билан бу ерда танишсангиз бўлади: korzinka.uz/alice
*- Valio компанияси маҳсулотларини харид қилиб, фишка олиш учун 100 минг сўмлик харид ҳам қилинган бўлиши керак.
Сизни турли янгиликлар ва ютуқли ўйинлар қизиқтирса, уларда қатнашиб ғолиб бўлишни истасангиз, korzinka.uz супермаркетлар тармоғини ижтимоий тармоқлар ҳамда расмий сайтда кузатиб боринг.
Обуна бўлишни унутманг.
Марҳамат, ҳаволалар:
korzinka.uz Telegram'да: t.me/korzinka_uzbek
korzinka.uz Instagram'да: @korzinkauz
korzinka.uz Facebook'да: fb.com/korzinkauz
Сайт: korzinka.uz
Боғланиш учун телефон рақами: +99878 140 1414
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
18:55 / 25.10.2023
Ҳар кун соф ўзбек тилидан фойдалансак, шунинг ўзи катта байрам: Корзинка давлат тили кунини қандай ўтказди?
16:00 / 09.08.2021
Худди ҳамёндек: korzinkaGO иловасида энди банк карталарини қўшиш мумкин
12:24 / 19.06.2021
korzinka.uz Қоратош 10 ёшда: айнан ҳозир – янгиланган супермаркетга бориш вақти!
16:30 / 22.12.2020