Ўзбекистон | 08:43 / 02.04.2021
1871
1 дақиқада ўқилади

Қобил Турсунов Италиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчисига пандемия ҳақида китоб совға қилди

Кеча, 1 апрель куни Италиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Агостино Пинна Навоий вилоятига ташриф буюрди. Уни вилоят ҳокими Қобил Турсунов қабул қилди.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизматига кўра, учрашувда Навоий вилояти ва Италия ўртасидаги ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган. Шунингдек, Навоий вилоятида Италия компаниялари билан машинасозлик ва электротехника соҳаларида сармоявий ҳамкорлик жадал ривожланаётгани эътироф этилган.

Музокаралар якунида Қобил Турсунов элчига пандемия ҳақида китоб совға қилган.

Мавзуга оид