Ўзбекистон | 10:55 / 02.04.2021
13657
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида қизил чироқда ҳаракатлангани учун тўхтатилган юк автомобили ҳайдовчиси ЙПХ ходимига тош билан ҳужум қилишга уринди

Фото: ЙҲХББ

Ижтимоий тармоқларда "ГАИни духини синдириш бўйича мастер класс" сарлавҳаси остида видеолавҳа тарқалди. ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.

Жорий йилнинг 31 март куни Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходими А.Абдураҳимов 4Р6 "Тошкент-Чимён" автомобил йўлининг 17-километрида ҳайдовчи, 1988 йилда туғилган А.С. бошқарувидаги "DAF TE 105 XF" русумли юк автомобилини светофорнинг тақиқловчи қизил чироғида ҳаракатлангани учун тўхтатган ва белгиланган тартибда баённома расмийлаштирган. 

 

Ўзаро мулоқот вақтида ҳайдовчи баённома тузилганидан ғазабланиб, ердан қўлига қаттиқ жисм олиб, у билан уриш ниятида инспекторни қўрқитмоқчи бўлган. 

Мазкур ҳолат атрофдаги фуқаролар томонидан тасвирга олинган ва ижтимоий тармоқда тарқатилган. 

Билдирилишича, ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Мавзуга оид