Ўзбекистон | 18:53 / 03.04.2021
33751
1 дақиқада ўқилади

Давлат органлари сонини қисқартириш режалаштирилмоқда

Президент “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг тузилмасини мақбуллаштириш ва штат бирликлари сонини қисқартириш тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Kun.uz манбаси хабарига кўра, Ўзбекистонда давлат органлари сонини қисқартириш режалаштирилмоқда.

Хусусан, қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон президенти қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади:

  • ахборот-коммуникация технологияларини фаол қўллаш орқали маҳаллий давлат ҳокимияти ҳамда давлат бошқаруви органларида энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) асосида баҳолашнинг замонавий усулларини жорий этиш;
  • маъмурий ислоҳотлар доирасида давлат органлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини, шунингдек, бир-бирини такрорловчи функция ва вазифаларни чуқур таҳлил қилган ҳолда давлат органлари сонини қисқартириш.

Шунингдек, устав фондида (капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда бўлган хўжалик жамиятларида, шунингдек, давлат корхоналари бошқарув органларида камида бир нафардан раҳбар ўринбосари лавозимлари қисқартирилади, шунингдек, бошқарув ходимлари сони 10 фоиз миқдорида мақбуллаштирилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари тузилмаси ҳамда бошқарув ходимлари сонини қайта кўриб чиқиш мўлжалланмоқда.

Мавзуга оид