Президентдан масжид қуриб беришни сўраган конимехликларнинг истаги амалга ошди
Навоий вилоятининг Конимех тумани марказида янги масжид қуриб битказилди. У 9 апрель куни фойдаланишга топширилиши режалаштирилмоқда.
Президент 2019 йил март ойида Навоий вилоятига ташрифи давомида конимехлик бир гуруҳ фаоллар билан учрашган эди. Учрашувда бир гуруҳ нуронийларнинг «Туман марказида юртдошларимиз учун замонавий масжид барпо этилса, конимехлик мўмин-мусулмонларнинг кўп йиллик орзулари амалга ошган бўларди», деган истаклари орадан икки йил ўтиб амалга ошди.
Маданият вазирлиги, вилоят ҳамда Конимех тумани ҳокимликларининг қўллаб-қувватлаши, саховатпеша инсонларнинг беғараз ҳомийликлари туфайли Конимех тумани марказида муҳташам, ўзига хос дизайн ва тарихий архитектура ечимларини мужассам этган янги масжид қад ростлади.
Навоий вилояти ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармасиг бошлиғи Дилшод Мамаражабовнинг маълум қилишича, замонавий шарт-шароитга эга бўлган мазкур «Мих ота» масжиди бир вақтнинг ўзида 1 000 нафардан ортиқ намозхонни ўз бағрига сиғдира олади.
У «Сардоба Малик Работ» хусусий корхонасининг қўли гул уста-меъморлари томонидан ушбу ҳудуддаги 100 кишилик эски масжид ёнида бунёд этилган.
Мавзуга оид
17:08 / 30.08.2024
Тошкентдаги Мулла Холмирза ота масжиди замонавий кўринишда қайта қурилмоқда
07:25 / 13.06.2024
Тошкентда масжидлар атрофидаги йўлларда транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилади
13:06 / 10.05.2024
ЙҲХХ масжидлар атрофида жамоат тартибини сақлаш мақсадида қатор тавсиялар билан чиқди
11:47 / 03.04.2024