Жамият | 11:31 / 05.04.2021
6402
2 дақиқада ўқилади

Навоийда 20 ёшли қиз ва уни қутқармоқчи бўлган эркак Зарафшон дарёсига чўкиб кетди

Навоий вилояти Навбаҳор туманида яшовчи 20 ёшли қиз Кармана тумани ҳудудидаги кўприкдан Зарафшон дарёсига ўзини ташлаб, жонига қасд қилди. Уни қутқармоқчи бўлган 46 ёшли эркак ҳам чўкиб, вафот этди.

Kun.uz'нинг аниқлашича, 2 апрель куни Навбаҳор туманида яшовчи, 2001 йилда туғилган Д.А. Кармана тумани ҳудудидаги кўприкдан ўзини Зарафшон дарёсига ташлаган. Кармана туманида яшовчи, 1975 йилда туғилган, «Қизилқум» Геология  қидирув корхонаси ишчиси бўлган Ш.П. уни қутқариб қолмоқчи бўлиб, ортидан сувга тушган. Оқибатда иккиси ҳам чўкиб, вафот этишган.

Воқеа жойига Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг қутқарув отряди етиб борган. Соат 15:25 да чўкиб кетганлар топилиб, сувдан олиб чиқилган. Маълум қилинишича, ҳозирда ҳолат юзасидан прокуратура томонидан тезкор-тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Олдинроқ Навбаҳор туманида яшовчи 31 ёшли аёл эри уни ўғил туғмасликда айблаб келгани учун ўзи ва 3 нафар қизини поезд остига ташлаганди.

Мавзуга оид