Сурхондарёда каналнинг муҳофаза майдонидаги ерни 75 миллион сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
Сурхондарё вилояти Ангор туманида Амузанг каналининг қирғоқ бўйи муҳофаза ҳудудига қарашли ер майдонини сотмоқчи бўлган фермер хўжалиги раҳбари ушланди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Ангор туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, «С.С.» фермер хўжалиги раҳбари Ч.Ў. фуқаро М.га Амузанг каналининг қирғоқ бўйи муҳофаза ҳудудига қарашли 50 сотих ер майдонини сотаётганда ушланган.
Қайд этилишича, фермер хўжалиги раҳбари уй-жой қуриш учун ҳужжатларни расмийлаштириб беришга ишонтириб, ерни 75 миллион сўм эвазига сотган. У олдиндан 35 миллион сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ч.Ў.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
11:53 / 13.11.2024
Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Сурхондарёда сезилди
08:15 / 13.11.2024
Уч ҳудудда электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
13:36 / 06.11.2024
Сурхондарёда Cobalt'нинг газ қувурига урилиши оқибатида авария ҳолати содир бўлди
20:01 / 01.11.2024