Жамият | 08:25 / 06.04.2021
3330
1 дақиқада ўқилади
Қидирувдаги бухоролик шахс Россия Федерациясининг Тула шаҳрида қўлга олинди
Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилган фуқаро Д.Т. тергов органларидан яшириниб юрганди. Унга Бухоро шаҳар ИИОФМ бошқармаси ҳузуридаги ТБ томонидан 2019 йил 11 ноябрь кунидан буён қидирув эълон қилинган.
Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабарига кўра, Бухоро шаҳар Орифон кўчасида рўйхатда турувчи, 1996 йилда туғилган ушбу фуқаро ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Россия Федерациясининг Тула вилояти, Тула шаҳри ҳудудида яшириниб келаётгани аниқланган.
Д.Т. қўлга олиниб, Ўзбекистонга экстрадиция қилинган ҳамда ИИБ Пробация ва жазони ижро этиш бўлимига қарашли тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган.
Мавзуга оид
21:00 / 07.10.2024
Рамзон Қодиров миграция сиёсатида «ўрта аср ёндашувларидан» воз кечишга чақирди
20:07 / 07.10.2024
Россияда саккиз нафар генерал лавозимдан олинди — ОАВ
20:51 / 04.10.2024
Россия «Толибон»ни террорчилар рўйхатидан чиқариш бўйича ишларни якунламоқда — ФХХ раҳбари
18:42 / 04.10.2024