Ўзбекистон | 09:56 / 07.04.2021
4048
1 дақиқада ўқилади

Бухорода қурилиш соҳасида мутахассисларни тайёрлаш маркази ташкил этилди

Бухоро Архитектура ва қурилиш коллежи биноси негизида қурилиш соҳасида мутахассисларни тайёрлаш маркази фаолият бошлади. Марказнинг очилиш маросимида вилоят ҳокими Ботир Зарипов иштирок этди. 

Маълум қилинишича,  марказда 11 млрд сўмдан ортиқ маблағ эвазига қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилиб, зарур жиҳозлар ва махсус техникалар билан жиҳозланган. 

Марказда 14 та касб бўйича 300 нафар фуқаро ўқишга қабул қилинган. Улар ч ойлик ўқиш давомида бепул ётоқхона, стипендия ва уч маҳал овқат билан таъминланадилар.

Мавзуга оид