Ўзбекистон | 07:24 / 08.04.2021
6901
1 дақиқада ўқилади

Бухоро давлат университетининг Педагогика институти ташкил этилди

Ҳукуматнинг тегишли қарори билан Бухоро давлат университетининг Педагогика институти ташкил этилди. 

Халқаро баҳолаш дастурлари (PISA, TIMSS, PIRLS) ва STEAM стандартларидан фойдаланиш, аниқ ва табиий фанларни ўқитиш ҳамда баҳолашнинг замонавий шакллари, методлари, технологияларини жорий этиш, шунингдек, ушбу билим ва кўникмаларга эга бўлган педагогларни тайёрлаш институтнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

Қарорга кўра, институтда ўқув жараёни 2021/2022 йилидан бошланади. Ўқув дастурлари ўзаро яқин бўлган бакалавриат таълим йўналишларини бирлаштирган ҳолда битирувчиларга иккита квалификация берилиши йўлга қўйилади.

Шунингдек, 2021 йил 1 декабрга қадар Мактабгача таълим инновацион кластери фаолияти йўлга қўйилади. Университет «Мактабгача таълим» бакалавриат таълим йўналиши талабаларининг ўқув жараёни ва амалиёти ушбу кластерда ташкил этилади.

Мавзуга оид