Ўзбекистон | 13:21 / 08.04.2021
51271
2 дақиқада ўқилади

Дин ишлари бўйича қўмитага янги раис тайинланди

Дин ишлари бўйича қўмитага янги раис тайинланди. Ўзбекистон президентининг шу ҳақдаги қарори қабул қилинди.

Kun.uz манбаси хабарига кўра, Содиқ Донақулович Тошбоев Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси лавозимида иш бошлади.

Содиқ Тошбоев

Содиқ Тошбоев 1978 йилда Самарқанд вилояти Иштихон туманида туғилган. Маълумоти олий, 1999 йилда Г.Плеханов номидаги Россия Иқтисодиёт Академияси Тошкент филиалини тамомлаган, маълумоти бўйича мутахассислиги - иқтисодчи, сиёсатшунос ва тизимли таҳлилчи. У 2001-2002 йилларда «Ўзагросуғурта» Самарқанд филиали етакчи мутахассиси, 2004-2018 йилларда ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиси бўлган. 

У 2018 йилдан буён Андижон вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Бундан олдин, Дин ишлари бўйича қўмита раиси лавозимидан озод этилгани, бу ҳақда Ўзбекистон президентининг тегишли қарори имзолангани хабар қилинганди.

2019 йилнинг сентябр ойи бошларида лавозимга тайинланган Абдуғофур Аҳмедов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси лавозимидан озод этилди. Қайд этилишича, у бошқа ишга ўтказилган.

Мавзуга оид