«Ҳокимлар қаттиқ туришмаяпти» - Президент вилоятларнинг биринчи раҳбарлари ҳам ишдан олиниши мумкинлиги ҳақида гапирди
Президент вилоят ҳокимларини қўл остидаги амалдорларни ишлата олмаслик оқибатларидан огоҳлантирди.
Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида тадбиркорликни ривожлантириш ва жорий йилда аҳоли бандлигини таъминлаш дастури ижроси бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Давлат раҳбари йиғилишни кескин танқидий руҳда бошлади.
«Ҳамма ҳудуд ва сектор раҳбарлари бир ҳақиқатни тушуниб олишлари шарт. Янги иш ўринлари яратиш, аҳоли даромади ва харид қобилиятини ошириш учун, ҳудудий ва ялпи ички маҳсулот барқарор ўсишини таъминлаш, барчамизнинг энг устувор вазифамиздир.
Бу ишларни, албатта, тадбиркорлар амалга оширади. Тадбиркорни қўллаб-қувватламасак, ёрдам бермасак, маҳаллий бюджет бўлмайди-ку, иш ўрни яратилмайди-ку?» деган президент.
Президент жойлардаги раҳбарлар томонидан тадбиркорликка тўсиқлар сақланиб қолаётганини танқид қилган.
«Айниқса туманларда, шаҳарларда раҳбарлар бу масалани тушунмаяпти. Кўп жойларда тадбиркорларга тўсиқлар, коррупция бўлмаса, янаям тезроқ ривожланамиз.
Вилоят ҳокимлари қаттиқ туришмаяпти, ишламаганни ишдан олмаяпти. Агар сизлар ишдан олмасангиз, мен сизларни ишдан оламан. Кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватламаган раҳбар раҳбар эмас.
Бир ҳафта Қашқадарёда юрган бош вазир ўринбосари Мусаев қанча фактларни очиб келди. Қанча маблағлар талон-торож қилинган, ишламаган одамларга маош ёзилган. Қанча пул бермайлик, шароит яратмайлик, қуйи поғонадаги раҳбарлар вазиятни тушунмас экан, оғир пайтларда, пандемия шароитида қилган шунча ҳаракатларимиз зое кетаверади.
Бугун жуда кўп одамни ишдан оламиз, сизлар сиёсатни тушунмаяпсизлар», дея давлат раҳбарининг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Президент уч ойда ўзгариш бўлмаса, биринчи раҳбарлар - вилоят ҳокимлари ҳам ишдан олиниши ҳақида огоҳлантирган.
Мавзуга оид
20:43 / 23.12.2024
Қорақалпоғистонда қишлоқ хўжалиги, саноат ва туризмни ривожлантириш бўйича лойиҳа офиси ташкил этилади
16:17 / 23.12.2024
Давлат харидлари тизимини такомиллаштириш стратегияси ишлаб чиқилди
14:34 / 20.12.2024
Янгиланган Божхона кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилади
14:30 / 20.12.2024